Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

(умумийликни англатувчи) сўздан кейин хос (хусусийликни англатувчи) сўз келиши шу хоснинг эътиборлилигини билдиради.

 

3- Кейин Аллоҳ Таоло Пайғамбар с.а.в.га очиқ оятлар яъни, у кишининг ҳақиқий пайғамбар эканликларини кўрсатувчи қатъий, равшан белгилар нозил қилганини баён қилади. Бу оятларга Парвардигорининг буйруғидан бош тортган, У Зотнинг шариатига итоат этмаган, У Зот белгилаб қўйган ҳудудлардан тажовуз қилиб ўтган кимсагина куфр келтиришини ҳам айтиб ўтади.

 

4- Яҳудлар ҳар доим аҳдни бузганлари туфайли Аллоҳ Таоло уларни тавсифлашда улар бузмаган аҳд қолмаган, деган маънодаги гапни айтади.

Бу ерда (كُلَّمَا ҳар қачон) сўзининг ишлатилишига эътибор берайлик. У шарт ва жавобнинг такрорланишини ифодаловчи зарфдир. Яъни, улар бирор нарсага аҳдлашдиларми, тамом уни бузмасдан қўймасдилар.


نَّبَذَهُ فَرِيقٌ مِّنْهُم

(Улардан бир гуруҳи бузаверадими?). Яъни, уни улардан бир қисми бузди.


بَلْ أَكْثَرُهُمْ لاَ يُؤْمِنُونَ

(Ҳақиқатан уларнинг кўпи имонсизлардир). Бу гап аҳдни бузган қисмнинг озчиликни эмас, кўпчиликни ташкил қилишини англатади. Аслида гуруҳ сўзидан озчиликни ташкил қилувчи қисм тушуниларди.

@ @ @

 

وَلَمَّا جَاءهُمْ رَسُولٌ مِّنْ عِندِ اللّهِ مُصَدِّقٌ لِّمَا مَعَهُمْ نَبَذَ فَرِيقٌ مِّنَ الَّذِينَ أُوتُواْ الْكِتَابَ كِتَابَ اللّهِ وَرَاء ظُهُورِهِمْ كَأَنَّهُمْ لاَ يَعْلَمُونَ * وَاتَّبَعُواْ مَا تَتْلُواْ الشَّيَاطِينُ عَلَى مُلْكِ سُلَيْمَانَ وَمَا كَفَرَ سُلَيْمَانُ وَلَـكِنَّ الشَّيْاطِينَ كَفَرُواْ يُعَلِّمُونَ النَّاسَ السِّحْرَ وَمَا أُنزِلَ عَلَى الْمَلَكَيْنِ بِبَابِلَ هَارُوتَ وَمَارُوتَ وَمَا يُعَلِّمَانِ مِنْ أَحَدٍ حَتَّى يَقُولاَ إِنَّمَا نَحْنُ فِتْنَةٌ فَلاَ تَكْفُرْ فَيَتَعَلَّمُونَ مِنْهُمَا مَا يُفَرِّقُونَ بِهِ بَيْنَ الْمَرْءِ وَزَوْجِهِ وَمَا هُم بِضَآرِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلاَّ بِإِذْنِ اللّهِ وَيَتَعَلَّمُونَ مَا يَضُرُّهُمْ وَلاَ يَنفَعُهُمْ وَلَقَدْ عَلِمُواْ لَمَنِ اشْتَرَاهُ مَا لَهُ فِي الآخِرَةِ مِنْ خَلاَقٍ وَلَبِئْسَ مَا شَرَوْاْ بِهِ أَنفُسَهُمْ لَوْ كَانُواْ يَعْلَمُونَ * وَلَوْ أَنَّهُمْ آمَنُواْ واتَّقَوْا لَمَثُوبَةٌ مِّنْ عِندِ اللَّه خَيْرٌ لَّوْ كَانُواْ يَعْلَمُونَ

– „101. Қачон уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларидаги нарсани тасдиқ этувчи Пайғамбар келса, китоб (Таврот) берилган кимсалардан бир гуруҳи Аллоҳнинг китобини (Қуръони Каримни) ҳеч нарса билмагандек орқаларига отадилар. 102. Ва Сулаймон давридаги шайтонлар (жинлар) айтган нарсаларга эргашадилар. Сулаймон кофир эмас эди, балки одамларга сеҳр ўргатадиган шайтонлар

 

154-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204